logo

Компания

«Smart-Base» МЧЖ корхонаси 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, Республикамизда интеллектуал хавфсизлик тизимлари учун дастурий-техник ечимлар ишлаб чиқариш соҳасидаги етакчи компаниялардан биридир. Компания хавфсизлик соҳасидаги энг илғор ечимларни юқори сифатда, тўлиқ «қулф-калит» шаклида тақдим этади. Бизнинг корхонамиз 16 йилдан ортиқ фаолияти давомида бой тажриба ва улкан мижозлар базаси тўплаган, бугунги кунда энг илғор саналган ўз ишланма ва маҳсулотлари билан Ўзбекистон Республикаси миқёсидаги давлат муассасаларида ахборот технологиялари йўналиши бўйича кенг қамровли ишлар олиб бормоқда.

  • хавфсизлик соҳасидаги 15 йилдан ортиқ фаолиятимиз давомида бой тажриба тўпланган; 
  • бугунги кунда энг илғор саналган ўз ишланма ва маҳсулотларимиз амалга оширилган; 
  • ахборот технологиялари ва хавфсизлик тизимлари соҳасидаги йирик хорижий компаниялар билан кенг қамровли ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилган; 
  • ўн бешдан ортиқ йирик лойиҳаларимиз муваффақиятли амалга оширилган, мижозларимиз орасида Ўзбекистонда ва хориждаги йирик компаниялари, Республика миқёсидаги давлат муассасалари амалга оширилган.
  • профессионал дастурий таъминот ишлаб чиқариш компанияси бўлиб, бизнинг маҳсулотларимиз интеллектуал хавфсизлик тизимларига узвий уланадиган илғор ечимлар, ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш тизимлари, автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини аниқлаш ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишини автоматик тарзда қайд қилиш тизими, шунингдек, шахсни аниқлаш, қиёфани таниб олишга асосланган назорат, рухсат ва бошқарув тизимларидан иборатдир. 
  • Республикамизнинг етакчи олимлари ва миллий дастурчи кадрлардан иборат ижодий гуруҳи ва меҳнат жамоаси томонидан хорижий ҳамкорлар билан биргаликда замонамизнинг энг илғор маҳсулоти ҳисобланган қуйидаги интеллектуал дастурий-техник мажмуалар ишлаб чиқарилган

Компания тарихи

  • 2005

    "SMART-BASE" МЧЖ га асос солинди
  • 2006

    Полиграфия хизмати ишга туширилди

  • 2010

    Автокон курилмалари ишга туширилди

up