logo

Маҳсулотлар

Дастурий таъминот

LochinKöz

Давлат рақамларини аниқлаш ва йўл қоидаси бузилишларини қайд этиш тизими

«Uz-Geoinformation System»

Дастурий таъминоти (универсал географик аxборот тизими) жойлардаги маълумотларни йиғиш, сақлаш, намойиш қилиш, тахрирлаш ва тахлил қилиш учун мўлжалланган.

Uz-Tracking

Дастурий таъминоти харакатланаётган обектларни ЖРС қурилмаси ёрдамида географик жойлашуви хақидаги маълумотларни йиғиш, анализ қилиш, ва мавжуд электрон карталарда тасвирлаш, мониторинг  қилиш учун мўлжалланган. 

iParent

Мобил дастурий таъминот ота-оналарга фарзандларини назорат қилиш учун мўлжалланган. Ота-оналарга фарзандларини қайси манзилдалиги хақидаги маълумотларни етказиш, белгиланган худудлар (уй, мактаб, коллеж, институт, спорт комплекси)га кириб-чиқиш вақтлари хақида xабар етказиш, хар xил оқимлардан химоялаш учун мобил телефон  орқали интернетдан олаётган маълумотларни назорат қилиш.

iClinic

Дастурий таъминоти тиббиёт муассасаларидаги иш жараёнини тўлиқ автоматлаштириш учун мўлжалланган. Мижозларни рўйxатга олиш,  касаллик варақаси шакилантириш ва тиббиёт муассасасининг барча турдаги статистик хисоботларини тайёрлаш.

Uz-PersonnelDep System

Дастурий таъминоти, давлат бошқармаларидаги кадрлар бўлими тизимини автоматик равишда тартибга солиш, барча турдаги маълумотларни тўғридан тўғри мониторинг қилиш ва уларни таҳлил қилиб бориш учун мўлжалланган.

NTFace

Дастурий таъминоти видеотасвирдаги одамларнинг юзи орқали идентификcатсия қилиш ва иккита тасвирдаги одам юзи биометрик кодга айлантирилиб бир бири билан таққослаш учун мўлжалланган.

SmartParking

Дастурий таъминоти транспорт воситаларини давлат рақамларини видео камера орқали аниқлаш ёрдамида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларни аниқлаш, автотураргоҳларга ёки пуллик тўхташ жойларига кириб чиқаётган транспортлар хисобини олиб бориш учун мўлжалланган.

Uz-Nafaqa

Дастурий таъминоти давлат бошқармаларидаги нафақа таъминоти тизимларини автоматлаштириш ва нафақахўрларни рўйхатини юритиш учун мўлжалланган.

LochinKöz

Дастурий таъминоти автомототранспорт воситаларини давлат рақам белгиларини фото-видео камера ёрдамида аниқлаш ҳамда онлайн тарзда малумотлар базасига узатиш ва сақлаш учун мўлжалланган.

Ijro Intizomi

Дастурий таъминоти ташкилотга келиб тушган барча ҳужжатларни жуда қисқа муддатда тегишли мутасадди раҳбар ва ижрочиларга етказиш ҳамда ижросини ўз вақтида таъминлаш чораларини кўриш учун мўлжалланган.

Wear-C SYSTEM

Дастурий таъминоти давлат бошқармаларидаги кийм-кечак бўлими тизимини автоматлаштириб, ходимларнинг кийм-кечак муддатларини автоматик равишда хисоблаб чиқиш, барча турдаги маълумотларни тўғридан тўғри мониторинг қилиш ва уларни тахлил қилиб бориш учун мўлжалланган.

Virtual Salomatlik Markazi

Дастурий таъминоти мобил дастур ёрдамида беморнинг умумий ҳолати, GPS кординатаси ва кассаликнинг асосий аломатлари ҳақида маълумотлар базасига юбориш ҳамда шифокор юборилган маълумотлар асосида уларга даволаниш учун зарурий тавсия ва кўрсатмалар бериш учун мўлжалланган.

LochinKöz-AGRO

Дастурий таъминоти сунъий йўлдош орқали олинган маҳсус фотосуратлар ёрдамида белгиланган экин майдонларидаги муамоли ҳудудларни аниқлаш ҳамда сув хужалиги тизимидаги сув омборларини хажмини назорат қилиш учун мўлжалланган.

Ускуналар

LochinKöz-RADAR

«LochinKöz-Т»  Дастурий таъминоти транспорт воситаларини тезлигини замонавий доплер радар ёки видео тахлил орқали ўлчаш ҳамда онлайн тарзда малумотлар базасига узатиш ва сақлаш учун мўлжалланган.

LochinKöz-ТT

Дастурий таъминоти транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши замонавий видео тахлил орқали онлайн тарзда малумотлар базасига узатиш ва сақлаш учун мўлжалланган.

up